Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгашининг Zoom дастури орқали онлайн ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгаши раиси Қ.Собиров, делегатлар, бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирок этди.

Ҳисобот-сайлов Конференция кун тартибида қуйидаги таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгашининг 5 йиллик фаолияти ҳақида ҳисоботи, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи, туман кенгаши таркиби касаба уюшмалари аъзоларининг сайлови тўғрисида, туман кенгашининг тафтиш комиссияси таркиби аъзоларини сайлови тўғрисида, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши конференциясига делегатлар сайлови тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгаши раиси Қ.Собировнинг 5 йиллик фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тингланди.

Қ.Собировнинг ҳисоботи делегатлар томонидан қониқарли деб топилиб, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тайлоқ туман кенгаши раислигига қайта сайланди.

Конференция давомида туман кенгаши раёсати таркиби ва тафтиш комиссияси аъзолари сайлаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email