Хитой Халқ Республикаси делегатлари Самарқандда

Умумхитой касаба уюшмалари Федерацияси котиби Зханг Маохуа бошчилигидаги делегатция Самарқандда бўлди.
Хитойлик касаба уюшма вакилларининг Самарқанд сафари, Амир Темур мақбараси билан танишувдан бошланди. Регистон майдони, Унверситет хиёбонида барпо этилган Чин мочинлик аллома Конфуци майдонида қизғин учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Бир макон бир йўл” лойиҳаси доирасида ташкил этган Форуми қизғин мунозара, мулоқот, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ўрин эгаллайди, — дейди Умумхитой касаба уюшмалари Федерецияси котиби Зханг Маохуа. Анжуман доирасида қадимий Самарқанд билан танишиш имкониятига эга бўлдик. Кўп асрлик бу кўхна шаҳардаги аждодлар мероси ақлимизни лол этди. Қадимий анъаналарни кейинги авлодларга бус-бутун етказилишига интилиш, қадриятларга ҳурмат — эътибор, ҳавас қиларлик даражада.
Меҳмонлар азалий анъаналар руҳида фаолият олиб бораётган “Конигил мероси” оилавий корхонаси ходимлари билан учрашди. Фалаккиёт илми султони Улуғбек абсерваторияси ва бошқа бир қатор маданий мерос объектлари билан танишдилар.

Р.Асқаров

Print Friendly, PDF & Email