ХОДИМЛАРНИНГ БИЛИМ КЎНИКМАЛАРНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ва Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кегашиниг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йил 16 февраль куни институт ходимлари билан “Меҳнат муҳофазаси” тўғрисида Давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни институт Ишлар бошқармаси бошлиғи Н.Ибодуллаев очиб берди.

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масьул ташкилотчиси И.С.Рахимов жамиятимизда шу кечаю кундузда юз бераётган янгиликлар, қабул қилинаётган Президент фармонлари, қарорлари тўғрисида маълумот берди. Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилаш ҳамда фуқароларнинг соғлиги ва меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилганлиги тушунтирилди. Шунингдек, Алишер Навоийнинг 580 йиллиги дунёда кенг нишонланаётганлиги, 50 дан ортиқ давлатларда ҳазрат Навоийнинг ҳайкаллари қад кўтарганлиги, ўз маблағи ҳисобидан 20 та масжид, 9 та кўприк, 9 та ҳаммом, 20 та ҳовуз қурдирганлиги ва 1465-1469 йиллар Самарқандда яшаб ижод қилганликлари тўғрисида ўз фикрларини баён этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори У.Ғаниев ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари тўғрисида батафсил тушунча берди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов ўзининг сўзида институт ходимларига меҳнат муҳофазаси, меҳнат шароитлари баҳолаш, ходимларни тиббий кўрикдан, кириш, иш жойида биринчи марта, қайтадан, режадан ташқари хавфсизлик техникаси йўриғидан ўтказиш ва ўқитиш, суғурталаш тўғрисида маълумот берди.

Учрашув давомида ходимларнинг фикр мулоҳазалари тингланди, берилган саволларига мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди. 

 

Усмон Каримов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email