ҲОРДИҚ ЎЗГАЧА МАЪНО ВА МАЗМУН КАСБ ЭТДИ

Ёзги таътилга ўзгача маъно касб этиш учун анча изланишга тўғри келди. Рости, бугунги ёшларни сийқаси чиққан дастурлар билан овитиб бўлмайди. Уларнинг интелектуал оламига мос режалар ишлаб чиқаришга интилдик.
Вилоятимизда жорий йил 21 130 нафар мактаб ўқувчилари оромгоҳларга жалб этилди. Шаҳар ташқарисидаги 23 та (стационар) оромгоҳларда, 55 та, соғломлаштириш майдончаларида 11500 нафар ўқувчилар ўзларининг таътил кунларини ўтказишди.
Ёшлар дам олишини ташкил этиш белгиланган 5 та муҳим ташаббусдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилди. Болажонлар қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда маданият, спорт, санъат, ахборот технологиялари, китоб ўқишга бўлган қизиқиш каби сифатлар муттасил рағбатлантириб борилди. Оромгоҳ иштирокчилари 957 та маданий-маърифий тадбирлар ва учрашувлар, 700 дан зиёд спорт тадбирлари 45 маротаба театр томошалари, 456 маротаба бадий, ҳужжатли кино, мултфильмларга таклиф этилди.

Шунингдек, оромгоҳларда “Қувноқлар ва зукколар”, “Табиат қўйнига саёҳат”, “Шеърият кечаси” сингари маданий маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари давомийлиги таъминланди. Барча дам олиш масканларида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Шу ватанга бордир менинг керагим”, “Озод элнинг ўғлиман, обод элнинг ўғлиман” каби тадбирлар, “Бу менинг ватаним”, “Мустақиллик менинг тақдиримда” мавзусидаги расмлар танловлари ўтказилди.
Болаларнинг қизиқиши, улар маънавий оламини ҳисобга олган ҳолда бир қатор йўналишларга ихтисослашган оромгоҳлар фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Жумладан, “Меҳнат ва дам олдириш” оромгоҳида 250 нафар, “Интелектуал ривожлантириш” оромгоҳида 100 нафар, “Экологик, биологик, ўлкашунослик” оромгоҳида 120 нафар, “Техник ижодкорлик” оромгоҳида 150 нафар ёшлар соғломлаштирилди.
Касаба уюшмалари кўмаги билан 130 нафар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, 100 нафар “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари стационар оромгоҳларда бепул соғломлаштирилди.
Мавсум якуни бўйича ўтказилган сўровномада барча ҳордиқ чиқарувчилар бу йилги мавсумдан мамнун эканликларини изҳор қилишган. Бундан ҳам кўриниб турибдики оромгоҳлар мутасаддилари ёшларнинг дам олишига мазмун баҳшида эта олди.

Акбар Абдусаидов,
Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари
бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари
бўйича маслаҳатчиси.

Print Friendly, PDF & Email