Хотин-қизлар қўллаб-қувватланди

Ҳудудлардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак кўрсатиш, оғирини енгил қилиш борасида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика Ишчи гуруҳи март ойида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлардаги хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Мазкур ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури тасдқланган.

Дастур ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизларни моддий ва манавий қўллаб қўвватлаш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Сухроб Рафиков, Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облакулов, Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Зебунисо Рахмоновалар шаҳардаги оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланиш истагини билдирган 19 нафар хотин-қизларга тикув машиналари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда топширишди.

Учрашув давомида шаҳардаги оилавий шароити оғир 8 нафар аёлларга соғилигини тиклаш учун моддий ёрдам ажратилиши бўйича сертификатлар топширилди.

Маълумот ўрнида: бугунги кунга қадар Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан дастур асосида Самарқанд шаҳридаги 41 нафар хотин -қизларга тикув машиналари, 9 нафар аёлларга маиший техника жихозлари етказиб берилди.

Акбар Абдусаидов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари

Print Friendly, PDF & Email