ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЭЪТИБОР

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисига қилган Мурожаатларида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хусусан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қуллаб-қувватлаш ишлари олиб борилиши зарурлиги юзасидан касаба уюшмаларига ҳам алоҳида топшириқлари берилган эди.

Вазифа ижросини таъминлаш, аёлларнинг кундалик ҳаётдаги муаммоларини бартараф этиш, уларни ижтимоий иқтисодий жиҳатдан қўллаб қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Касаба уюшмалари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Каттақўрғон шаҳрида ҳам хотин-қизлар муаммолари ўрганилиб чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган эди. Айни чоғда белгиланган тартибда хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда. Дастур асосида Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Каттақўрғон шаҳаридаги «Ислом Шоир» МФЙда яшовчи Хидирова Ноила, Турдиева Севара, «Алишер Навоий» МФЙда яшовчи Абдураззақова Гулнораларга замонавий газ плита, «Навбахор» МФЙда яшовчи Хаитова Сабахотга телевезор ва «Зомин» МФЙда яшовчи Ярова Холийдага кир ювуш машиналари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакили Бахтиёр Мўминов, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида топширилди.

Print Friendly, PDF & Email