ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК САРИ

Ўзбекистон таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд шаҳар бўлинмаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожатномаси, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий хужжатлардаги янгиликлар, қонун талабларига риоя қилиниши, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов, меҳнат ҳуқуқ инспектори У.Ғаниев, Ўзбекистон таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Рахимов, Таълим ва фан ХКУ Самарқанд бўлинмаси, тармоқ тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг ходимлар билан ишлаш мутахассислари, бошланғич касаба уюшмаси қўмитас раислари иштирок этишди.

Ўзбекистон таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожатномаси моҳияти, жамиятимизда шу кечаю кундузда юз бераётган янгиликлар, қабул қилинаётган Президент фармонлари, қарорлари тўғрисида маълумот берди. Меҳнатни муҳофаза қилишни ташкил этишнинг ягона тартибини белгилаш ҳамда фуқароларнинг соғлиги ва меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилганлиги тушунтирилди. Шунингдек, Алишер Навоийнинг 580 йиллиги дунёда кенг нишонланаётганлиги, 50 дан ортиқ давлатларда ҳазрат Навоийнинг ҳайкаллари қад кўтарганлиги, ўз маблағи ҳисобидан 20 та масжид, 9 та кўприк, 9 та ҳаммом, 20 та ҳовуз қурдирганлиги ва 1465-1469 йиллар Самарқандда яшаб ижод қилганликлари тўғрисида ўз фикрларини баён этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори У.Ғаниев семинар иштирокчиларига муассасаларга ишга қабул қилишда меҳнат шартномасини тўзиш ва бекор қилишда, бошқа доимий ишга ўтказилганда, инстизомий жазо чораларинини қўллашда ҳужжатларни тўғри расмийлаштирилиши, меҳнат таътиллар графигини ишлаб чиқиш, таътилларни бериш, чақиртириб олиш тартиблари, иш ҳақларини ўз вақида тўланиши, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб олиш, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун бериладиган имтиёзли ҳуқуқ, -йиллик асосий ва қўшимча таътиллар, таътилдан чақириб олиш, -иш вақтидан ташқари ишлар ҳамда дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун ҳақ тўлаш, -ҳомиладор аёлларни ва боласи бор аёлларни ишга қабул қилишдаги кафолатлар, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътиллар, ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар берди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов ўз маърузасида меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигидаги янгиликлар, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат шароитларини баҳолаш, ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва иш давомида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиб бориш, ходимлар белгиланган муддат ва тартибда кириш, иш жойида биринчи марта, қайтадан, режадан ташқари хавфсизлик техникаси йўриғидан ўтказилиши, ходимларни меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари бўйича ўқитиш, ходимларга белгиланган нормалар асосида махсус кийим, пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш, ходимлар томонидан иш жараёнида ушбу ҳимоя воситаларида ишлашлари, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қонун талабига кўра, ходимларни ҳар йили суғурталаш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликларини олидини олиш тўғрисида йиғилганларга тушунчалар бериб ўтди.

Ўтказилган семинарда кўтарилган масалалар ходимларнинг ҳаёти ва соғлиги устиворлигига қаратилганлиги, ходимлар учун қулай, муносиб меҳнат шарт-шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазаси борасида ишларни янада такомиллаштириш, бу борада раҳбарлик ва жамаотчилик назоратини кучайтириш, бу билан ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалинишни олдини олишга қаратилганлиги муносабати билан,
-тармоқ тизимидаги барча муассасаларда масъул шахслар ҳамда ишчи ва хизматчи ходимларига Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ ишларни тизимли ташкил этиш ва назорат қилиш,
-касаба уюшмалари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилиги талаблари бажарилиши устидан кунлик жамоатчилик назоратини олиб боришини йўлга қуйиш,
-жамоатчилик назоратини олиб бориш жараёнида аниқланган камчиликларни амалий ёрдам кўрсатиш орқали жойида бартараф этишга қаратиш, зарур ҳолларда муддат талаб этиладиган камчиликлар юзасидан иш берувчига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар киритиб боришга келишиб олишди.

Тадбир жараёни савол-жавоб, фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

 

Усмон Каримов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори.

Print Friendly, PDF & Email