“ИНСОНГА НАФ КЕЛТИРИШ ОЛИЙ БАХТ”

Инсон қадри унинг ҳақ ҳуқуқлари устувор даражага кўтарилаётган мамлакатда яшаяпмиз. Бахт-саодат деган тушунчанинг асл моҳияти ҳам инсон омилининг ўтаётган ҳар бир кунидан розилигидадир.Мамлакатмизда кам таъминланган, ногирон, боқувчисини йўқотган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартириш ишсиз фуқароларимизни шу жумладан хотин-қизлар бандлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса қабул қилинаётган қонунлар, Президентимизнинг фармон, қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топмоқда
Вилоятимизда қишлоқларни ривожлантириш камбағалликни қисқартириш фуқароларимизни иш билан таъминлаш орқали даромадларини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 2 июль куни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси, вилоят депутати Сухроб Рафиков Самарқанд шаҳари “Нурли келажак” маҳалласидаги шароитлар, уларни қийнаётган муаммолар билан танишди.

Маълумот ўрнида, Самарқанд шаҳар “Нурли келажак” маҳалласида 1298 та хонадонлар мавжуд бўлиб, 1340 та оилалар ва 4954 нафар аҳоли истиқомат қилади. маҳаллада кам таъминланган оилалар сони 49 тани ташкил қилади, “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида мазкур кам таъминланган 49 та оилаларга май-июн ойларига 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Суҳбат жараёнида “Нурли келажак”, “Шукрони” ва “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла фаоллари иштирок этишиб, маҳаллаларда фуқаролардан тушган мурожаатлар уларнинг ижроси, камбағалликни қисқартириш борасида олиб борилаётган ишлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, (май ойида) Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан “Нурли келажак”, “Шукрони” маҳаллаларида оилавий тадбиркорлик, тикувчилик билан шуғулланишни ўзини бандлигини таъминлаш истагини билдирган 8 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилган эди.

Мазкур фуқароларни оилавий даромадларини ошириш тикувчилик фаолиятини янада йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вилоят депутати Сухроб Рафиков фуқаролар мурожаатларини онлайн қабул қилиш йўлга қўйилганлигини ва ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини бугунги суҳбат жараёнида кўтарилган сув, кредит ва бошқа масалалар бўйича депутатлик сўрови йўналтирилиши ва назоратга олинишини таъкидлади.

Акбар Абдусаидов,
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – ўринбосари.

Print Friendly, PDF & Email