КАСАБА УЮШМАСИ ТОМОНИДАН МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҚУТЛАНДИ

Ахборотга бўлган эҳтиёж кундан кунга ортиб бормоқда, бу талабни қондиришда юртимиздаги газета, журналлар ва ижтимоий тармоқлар вакилларининг ўрни беқиёсдир. Бугунги кунда соҳа вакиллари фаолияти Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Матбуот ходимларининг фидокорона меҳнат қилаётганингини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Мамлакатимизда 27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Шу муносабат билан “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” бирлашган таҳриряти биносида бир гуруҳ соҳа ходимларини табриклаш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков сўзга чиқиб, ахборот соҳасидаги эркинлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари ўрни тўғрисида фикр юритди, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини касб байрами билан муборакбод этди.

Тадбирда тизимда хизмат қилаётган бир гурух матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари “Зарафшон” газетаси мухбирлари Дилмурод Тўхтаев, Гулрух Мўминова, Хусан Элтоев, “Самаркандский вестник” газетаси мухбири Юлдуз Хайдароваларга касаба уюшмалари томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсталик совғалар топширди.

Шунингдек, “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталарининг вилоят бўйича мухбири Нурилла Шамсиевни касб байрами билан табриклаб касаба уюшмаларининг совғаларини топширди.

Феруз Раззақов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email