КЕКСАЛАР ЭСЛАНДИ

Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан Самарқанд шаҳридаги “Саховат” уйида истиқомат қилаётган кексалар ҳолидан хабар олинди.
Хотира ва қадрлаш куни арафасида мамлакатимиз равнақи, осойишталигига муносиб улуш қўшган кексаларни ёдга олиш биз учун ҳам қарз ҳам фарз, — дейди бирлашма кенгаши маданий — маърифий ва спорт ишлари бўлими мутахассиси Маҳлиё Раззоқова. –Тадбир доирасида, ўзгалар парваришига муҳтож кишиларга кундалик эҳтиёжларида асқотадиган ашёлар туфҳа этилди.

Касаба уюшмаларининг барча бўғинларида уруш ва меҳнат фахрийлари, кексалар ва ногиронлар ҳолидан хабар олишга доир режали тадбирлар амалга оширилмоқда.

М.Раззақова

Print Friendly, PDF & Email