Кексалар хафталиги таассуротларга бой ўтди

Маълумки, мамлакатимизда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида касаба уюшмалари томонидан ҳам тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан «Кексалар хафталиги» доирасида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай туман Кенгаши томонидан узоқ йиллар таълим тизимида фаолият юритиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрий педогоглар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув қатнашчиларидан нафақадаги фахрий педогог, «Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони соҳиби Бозор бобо Хасанов, фахрий педогоглар Абдуалим Отақулов, Бобомурод Жураев, Аслиддин Одиловлар мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, кекса авлод вакилларига курсатилаётган эъзоз ва эътибордан хурсандликларини изҳор этишиб бунинг учун давлатимиздан миннатдорлигини билдиришди.

Тадбир сўнггида кекса авлод вакилларига туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

М.Жумаев, Таълим фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нарпай тумани кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email