ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгашида ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ж.Очилов, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири З.Маматқулова ҳамда шаҳар кенгаши раёсати аъзолари ва бошланғич ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Тадбирни масъул ташкилотчи Ж.Очилов олиб борди. Ҳисобот-сайлов конференцияси кун тартибида белгиланган регламент асосида ўтказилиб, кенгаш раиси Д.Мустафақулованинг маърузаси ва кенгаш тафтиш раисининг ҳисоботи тингланди. Ҳисобот-сайлов конференциясида Самарқанд шаҳар кенгаши раиси этиб бир овоздан Мустафақулова Дилбар Ражабова номзоди делегатлар томонидан қўллаб-қувватланиб очиқ овоз бериш йўли орқали қайта сайланди.

Print Friendly, PDF & Email