КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ҳудудий касаба уюшмаларида навбатдаги ҳисобот сайловларни ташкил этишга қаратилган видеоконференция бўлиб ўтди.

Кун тартибида мамлакатимизда ҳамон давом этаётган карантин даврида ҳисобот сайловларни ўтказиш, республика миқёсидаги дам олиш оромгоҳларига болаларни жалб этиш, санатор-курортларга йўлланма бериш ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди. Вилоят касаба уюшмалари бирлашмалари раисларининг ахбороти тингланди. Шу давр мобайнида белгиланган вазифалар натижаси таҳлил этилди.
Видеоконференция давомида ҳудудий касаба уюшмаларининг масъул мутасаддиларга керакли кўрсатмалар берилди. Хусусан, ҳисобот сайловларини пандемия қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этиш, дам олиш масканларида болаларнинг кўнгилдагидек ҳордиқ чиқаришлари учун барча зарур чораларни кўриш, ҳар бир оромгоҳдаги санитария-эпидемиологик ҳолатни қаттиқ назоратга олиш каби вазифалар юклатилди.

ishonch.uz дан олинди.

Print Friendly, PDF & Email