МАРД ЎҒЛОНЛАР ЁДИ

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ жойларда “Ватан фидоий фарзандларини унутмайди” шиори остидаги ҳайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда.Самарқанд вилоятида ҳам юрт осойишталиги, тинчлигимиз йўлида ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлганлар оиласига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Киччик сержант Нодир Собировнинг номини Ургут туманидаги Ўрамас қишлоғи аҳолиси фахр билан эслашади. У қалтис вазиятда ўзини панага олмади. Ватан олдидаги, эл- юрт олидаги қасамёдига содиқ қолди. Бугун ундан ёрқин из, ўзига ўхшаган фидойи, отасидек жасоратни қалбига жойлаган фарзандлар қолди.
-Давлатимиз ғамхўрлигини ҳар лаҳзада ҳис этиб турамиз, — дейди Нодир Собировнинг турмуш ўртоғи Азиза Қобилова. – Яқин инсонни йўқотиш катта мусибат. Аммо эшигингдан уни ёдлаб, кириб келган инсонларнинг кўп бўлиши фироқ ўтига тасалли бераркан. Йил давомида беш олти маротаба турли ташкилотларнинг вакиллари келиб ҳолимиздан хабар олишади. Фарзандлар камоли билан қизиқишади. Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш кунида ҳам уйимизга касаба уюшмалари вакиллари келишганди. Бугун улар яна келиб мустақиллик байрами билан қутлашди. Гап совға — саломда эмас, эътиборда.
Байрам арафасида вилоят касаба уюшмалари вакиллар 24 нафар хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган собиқ аскарлар хонадони бўлиб, уларга 500 минг сўмдан моддий кўмак кўрсатишди.

Ф.Сохибов

Print Friendly, PDF & Email