Маърифат соати бўлиб ўтди

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши мажлислар залида навбатдаги “Маърифат соати” бўлиб ўтди.

Маърифий тадбирда тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, касаба уюшмалари фаоллари, Самарқанд шаҳар касаба уюшма ташкилотлари кенгаши раислари иштирок этди.

Тадбирда, Самарқанд вилояти Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази доценти, фалсафа фанлари номзоди Комил Хайдаров тадбир иштирокчиларига “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили бўйича қабул қилинган Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

Маърифат соати савол-жавобларга бой тарзда қизғин рухда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email