МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Матбуот уйида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков иштирокида хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида вилоят ва республика оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар иштирок этди.

Матбуот анжуманида бирлашма кенгаши раиси Сухроб Рафиков Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича дастур ижроси юзасидан вилоят касаба уюшмалари ҳамда туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Таъкидланганидек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 24 январ куни Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисига қилган Мурожаатларида ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни, хусусан, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари олиб борилиши зарурлиги юзасидан айтиб ўтган топшириғига асосан, Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, вилоят ҳокими томонидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар дастури ижро учун йўналтирилган.

Мазкур дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 189-Ф сонли фармойиши асосида “Самарқанд вилоятида хотин — қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш” мақсадида Самарқанд вилоятига режалаштирилган 10 млр. 237.6 млн.сўм маблағ молиялаштириб берилди.

Туман ва шаҳар ҳокимликларининг дастур доирасидаги тавсияси асосида бугунги кунгача вилоятимиздаги 2563 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларимизни уй-жой билан таъминлаш, қурилиш материаллари, даволаниш ва дори-дармон олиш учун, моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Ажратилган маблағлар доирасида хотин-қизларга доимий 147 та янги иш ўринларини яратиш учун 14 та йўналишлар бўйича 1 млр. 770 млн. сўм маблағлар ўтказиб берилди.
“Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йил давомида 220 дан ортиқ хотин қизлар Хоразм вилоятига бепул саёҳатлари уюштирилди, шуларнинг 70 нафари аёллар дафтарига киритилган хотин қизлар саналади.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб берилди.

Print Friendly, PDF & Email