МАВСУМ МАСЪУЛИЯТИ

У даҳилдор ҳар бир кишини бедорликка чорлайди.

Таътил завқли, мазмунли, эсда қоларли бўлиши керак. Бу йилги дам олдириш мавсумининг бош шиори ана шундай. Вилоятдаги 23 та шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда бу жараёнга пухта тараддуд кўрилди.
Ёзги дам олишни ташкил этиш мақсадларига 2 миллиард 969 миллион 758 минг сўм сарфланиши режалаштирилган. Касаба уюшмалари ва ҳомийлар кўмагида 21130 нафар меҳнаткашларнинг фарзандлари дам олдирилади. Бундан ташқари корхона ва ташкилотларда, касб ҳунар коллежларининг ўқувчилари учун 10 та “Меҳнат ва дам олиш” оромгоҳлари ташкил этилади.

Қатор йиллардирки муайян мақсад ва йўналишларни кўзда тутувчи тизим жорий этилган. Жорий йилда ҳам амалиётда ўзини оқлаб келаётган тажрибалар ишга солиниши кўзда тутилаётир. Ана шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда иқтидорли тарбияланувчилар учун “Интелектуал ривожлантириш”, тарбияси оғир, ижтимоий муҳофазага мухтож болалар учун “Тарбия ва спорт, соғломлаштириш” оромгоҳлари ташкил этилиши режалаштирилган. Синовдан ўтган 412 нафар тарбиячи- етакчилар, тўгарак раҳбарлари, спорт йўриқчилари, тиббиёт ходимлари хордиқни мазмунли ўтказиш ишларига жалб этилган.
Ўтган фурсатда амалга оширилган ишлар, тадгорлик жараёнлари бир неча бор ҳамкорлар билан муҳокама этилди. Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”, касаба уюшмалари тасарруфидаги “Чорчинор” оромгоҳларида ёзги мавсум муваффақиятига доир амалий семинарлар ташкил этилди.
Хуллас, ёз – болажонлар учун соз ўтиши учун барча имкониятлар қидирилмоқда.

Ф.Раззақов

Print Friendly, PDF & Email