Амалий ёрдам Қиш мавсумига тайёргарлик

Меҳнат хавфсизлиги, ишчанлик қобилиятини сақлашга қаратилган тадбирлар тизими, касаба уюшмаларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумда белгилаб олинган вазифалари асосида олиб борилмоқда.

Кўламли вазифалар ижроси, касаба уюшмалари жамоатчилик назоратига олинган. Хусусан, Самарқанд вилоятидаги қатор ташкилот ва корхоналарда мавсум масъулиятига доир тадбирлар ташкил этилмоқда. Шу йил 2 ноябрь куни Пайариқ туманидаги 79-умумтаълим мактабининг катта мажлислар залида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгашига қарашли бошланғич ташкилотларининг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари, вакиллари иштирокида таълим соҳасида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини тизимли ташкил этиш ва уни бошқариш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлим мудири У.Каримов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши раиси А.Нарзуллаев, Пайариқ туман халқ таълими бўлими бошлиғи А.Рашидов, махсус таъмирлаш ва эксплуатация бўлими бош мухандиси Н.Саидов ва тизимга дахилдор мутахассислар иштирок этишди.

Меҳнат муҳофазасига доир мулоқот жараёнида, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни, Таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнида ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом, Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом, Таълим муассасалари ва корхоналар ўртасидаги шериклик муносабатлари тўғрисидаги Низом, Таълим муассасаларида бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотлари ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари, Таълим муассасаларининг ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари учун меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари, Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидаси, Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш бўйича Тавсиялар, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллар, комиссиялар тўғрисидаги Низомларнинг мазмун-моҳияти борасида иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди.

Пайариқ туман халқ таълими бўлими бошлиғи А.Рашидов, махсус таъмирлаш ва эксплуатация бўлими бош мухандиси Н.Саидов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши раиси А.Нарзуллаевлар куз қиш мавсумда белгиланган тадбир режасига мувофиқ ишларни ташкил этиш, кунлик назоратни олиб бориш, қозонхоналарда ишларни соғлом ва бехатар ташкил этишга доир тавсиялар берилди.

Семинарда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни тизимли ташкил этган, 67-умумтаълим мактаби меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандиси С.Ёдгоров, 79-умумтаълим мактаби меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандиси У.Пулатов, 43-умумтаълим мактабига соҳага янги ишга утган мутатахассис И.Зиятовларнинг бу йўналишдаги ташаббуслари тингланди.
Тадбир савол-жавоблар, фикр ва мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Усмон Каримов
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавсизлиги хизмати бўлим мудири

 

Print Friendly, PDF & Email