МЕҲНАТ СОҲАСИ ИСТИҚБОЛИ

Меҳнат соҳасида мукаммал муовазанатни таъминлаш сари интилишлар чексиз. Муносиб меҳнатнинг муносиб ҳаёт гарови сифатида қадрланиши замирида яратувчи инсон манфаатлари акс этган. Меҳнат кунининг бутун дунёда нишонланиши ҳам тирикчилик омилига бўлган эътибордир.

Самарқандда бўлиб ўтган “ Ўзбекистон республикасида меҳнат соҳасининг ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги “Давра суҳбати”да муносиб меҳнат омили жиҳатлари хусусида фикр юритилди. Унда ҳамкор ташкилотлар, вилоят молия, халқ таълими, бандлик бошқармалари, савдо – саноат палатаси мутахсассислари, Оммавий Ахборот Воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мамлакатимизда меҳнат муносабатларини тубдан такомиллаштириш борасида ижтимоий шерикчилик тамойилига асосланиб келинмоқда, деди “Давра суҳбатини” бошқариб борган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков.

Ижтимоий ҳаёт кафолати бўлмиш меҳнат борган сари жамиятда ўз қадр – қимматини топиб келаётир. Меҳнатчи манфаатлари қатор қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Унга муносиб муносабат устидан жамоатчилик назорати ўрнатилган.

“Давра суҳбатида” вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодировнинг “Меҳнат муносабатларини ривожлантириш асослари”, вилоят бандлик бош бошқармаси мутахассиси Ҳамид Ахмедовнинг “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили давлат дастури” доирасида меҳнат соҳасига оид норматив — ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган асосий ўзгаришлар”, Савдо – саноат палатаси ҳудудий бошқармаси вакили Бобур Казаковнинг “Муносиб меҳнат концепциясини тадбиқ этиш борасида бошқарма томонидан олиб борилаётган ишлар” тўғрисидаги маърузалари тингланди.
Мавзуга доир қизғин мунозаралар бўлиб ўтди.

З.Маматқулова, Меҳнаткашларни ижтимоий — иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email