МЕҲНАТ СОҲАСИГИ ОИД МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида“ Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Б.Ўролбоев олиб борди. Тадбирда вилоят бандлик бошқармаси, Марказий банк, Молия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси бўлимлари мудирлари, аппарат ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг Вилоят бўйича маъсул ташкилотчилари, тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари раислари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2020-2022 йиллар учун Бош келишувнинг 68- бандига асосан долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун касаба уюшмалари ва иш берувчиларнинг ҳукумат, вазирликлар, идоралар вакиллари иштирокида жамоатчилик эшитувларни ташкил этиб бориш белгланган. Бўлиб ўтган давра суҳбатида шиддат билан олға бораётган замонамиздаги мавжуд меҳнат муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш имкониятларни излаб топиш бугунги давра суҳбати бош мавзуси бўлди.

Print Friendly, PDF & Email