Меҳнатга оид ҳуқуқингизни биласизми

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма кўммитаси тизимидаги ташкилотларда 28 апрель – “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат”, “Меҳнатга оид ҳуқуқингизни биласизми”, шиори остида Самарқанд Давлат Архитектура – қурилиш институтида институт битирувчи талаба ёшлари, ёш профессор-ўқитувчилар, меҳнат муҳофазаси ходимлари ва бошқалар жами 109 киши иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси раиси С.Иззатуллаев, вилоят Фавқулотда вазиятлар Бошқармаси ходими А.Турдиқулов, вилоят Ёшлар иттифоқи бош мутахасиси А.Уклиев, “Ишонч” газетасининг Самарқанддаги мухбири Н.Шамсиев, институтнинг Ёшлар ишлари бўйича проректори У.Худоёров, молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректори А.Ражабов, ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси раиси А.Ахунжанов, “ҚТ ва УТЭ” кафедраси мудири В.Кондратьев ва кафедра ўқитувчилари қатнашди.

Семинарда кириш сўзи билан институт ректорининг Ёшлар ишлари бўйича проректори У.Худоёров сўзга чиқиб, ўтказилаётган тадбир моҳияти тўғрисида маъруза қилди.
Вилоят Фавқулотда вазиятлар Бошқармаси ходими А.Турдикулов ўз марузасида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” ҳақида сўз юритди.
Институт Қурилиш технологиялари кафедраси катта ўқитувчилари Қ.Атабоев “Хавфсизлик давр талаби” мавзусида, А.Райимқулов янги таҳрирдаги “Меҳнат тўғрисидаги қонун” ва ходимларнинг меҳнат муҳофазаси ҳақидаги айрим масалалар тўғрисида маъруза қилдилар.
Вилоят Ёшлар иттифоқи бош мутахасиси А.Уклиев ўз маърузасида бугунги кунда Мамлакатимизда ёшларга нисбатан бўлган эътибор, уларга берилаётган имтиёзлар ҳамда келгусида ўз бизнесларини йўлга қўйишда берилаётган имтиёзлар тўғрисида маъруза қилди.
Тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма кўмитаси раиси С.Иззатуллаев ўз нутқида асосан Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик, 28-апрел-“Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” тўғрисида батафсил тўхталиб, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилиши, ишга жойлашганларидан сўнг уларнинг меҳнат ҳуқуқлари, меҳнат жамоаларида қабул қилинган жамоа шартномалари орқали ходимлар, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар учун белгиланган имтиёзлар тўғрисида батафсил гапирди.
Савол ва жавобларга бой ўтган семинардан йиғилганлар меҳнат ҳуқуқлари ва муҳофазасига оид бой маълумотларга эга бўлишди.

С.Иззатуллаев

Print Friendly, PDF & Email