МЕҲНАТГА ОИД МУНОСАБАТЛАРДА: КАСАБА УЮШМАЛАРИНИНГ ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИДАГИ ЎРНИ

Пастдарғом Педогогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожатномаси моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий хужжатлардаги янгиликлар, қонун талабларига риоя қилиниши, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олиш тўғрисида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппаратининг меҳнат инспекцияси Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов, меҳнат ҳуқуқ инспектори У.Ғаниев, Ўзбекистон таълим, фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И.Рахимов, кенгаш тизимидаги Пастдарғом туман бўлинмасига қарашли бошланғич ташкилотлари касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.

Маърузачилар томонидан, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган мурожатномаси моҳияти, “Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили” Давлат дастури, меҳнатга оид муносабатлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 59-моддаси, Меҳнат Кодекси      9-моддаси, Меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни 31-моддаси, Касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонун талаблари асосида, касаба уюшмалари томонидан жойларда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини тизимли йўлга қуйиш борасида тушунчалар берилди.

Тадбир жараёни савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.

Усмон Каримов 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси 

меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти 

бўйича меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email