МИНИ — ФУТБОЛ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд шаҳридаги енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингохида 18 – сентябр куни Агросанаот мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотлари ходимлари ўртасида мини — футбол спорт мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Нормурод Ражабов сўзга чиқиб иштирокчиларга омад тилади. Спорт мусобоқасида 12 та жамоа, 96 нафар ходимлар иштирок этдилар. Кутарингки рухда ўтган мусобақада 1-ўрин Самарканд ветеринария медицинаси институти, 2-ўрин Самарқанд шаҳридаги енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 3-ўрин Зарафшон ИТХБ хузуридаги НСЭБ ходимлари эгаллади. Мусобақа ғолибларига Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Р.Валиев Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email