Молия бўлими

Ўролбоев Бекзод Халибаевич
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари
ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг
молия бўлими мудири
Электрон почта манзили: b.urolboev@kasaba.uz

Хизмат вазифалари ва мажбуриятлари

Молия бўлимини бошқаради, барча молиявий ишларни тўғри йўлга қўйилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Уставига амал қилиб, молиявий масалалар бўйича Кенгаш Раёсати қарорларини бажаради ва уларнинг ижросини назорат қилади.
Федерация Кенгашидан молиявий масалалар бўйича келган ҳужжатларни ўрганиб, бўлим ходимига ва қуйи касаба уюшма тузилмаларига етказади ҳамда бажарилишини назорат қилади. молиявий масалалар бўйича бўлимга тушган хатлар ва аризаларни кўриб чиқиб тегишли жавобларни тайёрлайди.
Молиявий масалалар бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси кенгаши қарорларини бажаради ва ижросини назорат қилади.
Бирлашма кенгаши раисига молиявий масалалар бўйича доимий равишда ҳисобот бериб боради.
Бирлашма кенгашининг штатлар жадвали, харажатлар сметаси, Кенгаш касаба уюшма бюджетининг йиллик ижроси бажарилиши бўйича раёсат мажлисларига маълумот тайёрлайди.
Бирлашма кенгаши маблағларини сметада кўрсатилган мақсадларга тўғри сарфланишини назорат қилиб боради ва ижросини таъминлайди.
Жойлардаги ҳисобчилар билан доимий мулоқотда бўлиб, бухгалтерия ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади.
Дебитор ва кредитор ташкилотлар билан муддати ўтган қарздорликларга йўл қўйилмаслигини, солиқ, статистика ва бошқа идораларга ҳисоботлар ўз вақтида ҳамда сифатли топширилишини таъминлайди.
Туман, шаҳар ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари масъул ходимларига касаба уюшма бюджети маблағларидан амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ фойдаланиш мавзусида ўқув-семинарлар ташкил этишни таъминлайди.
Бирлашма Кенгаши, туман, шаҳар ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларида товар-моддий бойликларни инвентаризация қилишни ташкиллаштиради, Кенгаш ходимларига ойлик маошлари ва сафар харажатлари тўловларини ўз вақтида берилишини доимий назорат қилади.
Ҳар 2 йилда бир марта Бирлашма кенгашининг молиявий фаолиятини Аудиторлик ташкилотлари билан келишган ҳолда, аудиторлик текширувидан ўтказилишини ташкиллаштиради.
Туман, шаҳар ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари балансида бўлган асосий воситалар устидан доимий назорат олиб боради ва уларни ҳисобдан чиқарилиши бўйича Федерация Кенгаши ёзма рухсати билан ҳамда Кенгаш раёсат йиғилишига маълумотлар тайёрлашни ташкиллаштиради.
Бирлашма кенгаши раҳбарияти билан келишган ҳолда касаба уюшма мулкини қайта ҳисоблаш ва баҳолаш учун мустақил экспертларни ҳамда консальтинг ва қайта баҳолаш ташкилотларидан мутахассисларни жалб этади.
Бўлимнинг тасдиқланган йиллик иш режаси асосида бюджет маблағларининг сарфланиши ҳамда молиявий ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши бўйича бирлашма Кенгаш Раёсати йиғилишларига маълумот тайёрлайди.
Бирлашма кенгаши балансидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳини мавсумга тайёргарлигини, оромгоҳда маблағларнинг сарфланишини назорат қилади ҳамда мавсум якуни бўйича оромгоҳда ўтказиладиган инвентаризацияларда иштирок этади.
Туман, шаҳар ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан ярим йиллик ва йиллик молиявий ҳисоботларни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олинишини таъминлайди.
Аъзолик бадалларини йиғилиши ва ўз вақтида Федерация Кенгашига ўтказилиши, маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
Тегишли масъуллар билан биргаликда касаба уюшма бадаллари бўйича қарздорликларни ундирилишини тўлиқ таъминлайди.
Ярим йиллик ва йиллик молиявий ҳисоботларни умумлаштириб таҳлил қилади ҳамда Федерация Кенгаши томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларининг касаба уюшма бюджети ҳисобидан соғломлаштиришга ажратиладиган маблағларни сарфлаш қоидалари ва нормаларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
Касаба уюшма бюджети ҳисобидан олинадиган йўлланмаларни тақсимот режасини ишлаб чиқилишини назорат қилади.
Касаба уюшма бюджети ҳисобидан санатория ва дам олиш уйларига олинган йўлланмаларни тақсимоти бўйича тасдиқланган режа асосида тақсимланиши ҳамда дам олувчилар, даволанувчилар томонидан тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатларни жойларда тўлиқ йиғилишини назорат қилади.
Тасдиқланган бюджет асосида касаба уюшма бюджети ҳисобидан сотиб олинган йўлланмалар учун Санатор-курортлар бошқармасига маблағни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди.
Ҳар чорак якуни бўйича касаба уюшма бюджети ҳисобидан ўтказилган маблағ ҳамда олинган йўлланмалар бўйича Санатор-курортлар бошқармаси билан солиштирма далолатнома тузади.
Касаба уюшма бюджети ҳисобидан олинган йўлланмалар умумлаштирилган ҳисоботларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этилишини таъминлайди ҳамда режа кўрсаткичлари бажарилишини ҳар чорак якунида таҳлил этиб боради.
Бўлим фаолиятига оид, шунингдек, бўлим томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотларни тайёрлаб, оммавий ахборот воситаларида ёритиш, Бирлашма ва Федерация Кенгашларининг веб-сайтларига жойлаштиришга тайёрлаш учун маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлимига тақдим этиб боради.
Туман ва шаҳарларга бириктирилган вакил сифатида жойларда кенгашлар ва улар тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар фаолиятини Устав талаблари доирасида ташкил қилади.

Print Friendly, PDF & Email