МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

Самарқанд тумани, “Урганжи” маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Гулчеҳра Аҳророва касаба уюшмаларига мурожаат қилди. У касб касаллиги бўйича II-гуруҳ ногирони саналади.

Г.Ахророва Самарқанд шаҳрида жойлашган собиқ “Нафис” ОАЖда 28 йил меҳнат қилиб беаёв дард орттириб олган. Меҳнат ногирони “Нафис” ОАЖ тугатилмасдан олдин ҳар ой касб касаллиги бўйича ойма-ой тавон пули олиб келар эди. Жамият тугатилгандан сунг, унга ушбу туловни тулаш масаласи охирги 5 йил давомида ўз ечимини топмасдан келаётган эди. Прокуратура ҳамда касаба уюшмаларининг бевосита ваколат доирасидаги сай ҳатти-ҳаракатлари натижасида унинг муаммоси ўз ечимини топди. Туланмай қолган барча туловлар тулиқ ундирилиб, келгусида ҳар ой тўлов амалга ошириладиган бўлди.

Муаммо ижобий ҳал этилганлиги учун прокуратура ва касаба уюшмаларидан Г.Аҳророва беҳад миннатдор.

Усмон Каримов
Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавсизлиги хизмати бўлим мудири

Print Friendly, PDF & Email