МУҲОФАЗА ҲУҚУҚИ

Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалида Ўзбекистон нефть, газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг цех касаба уюшма раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандислари, меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирокида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги йўналишида семинар-тренинг ўтказилди.
Меҳнат муҳофазасини ташкил этишнинг нозик жиҳатлари бор. Мутахассис, меҳнатни муҳофаза қилишнинг жамоатчи вакили бундан тўла бохабарми? Бу йўналишда тизимли ишларни ташкил этишда нималарга эътибор қаратмоқ зарур. Ташкил этилган тренинг шаклидаги семинар иштирокчилари ана шу хусусида фикр юритишди.
Тизимдаги корхоналардаги бошланғич ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ишлар таҳлил этилди.

Иштирокчиларга, амалиётга киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш Қонунинг янги таҳрири ва қонун ости ҳужжатлари меъёрлари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлашнинг жамоатчилик асосидаги назоратини ташкил этиш юзасидан муфассал тушинчалар берилди.
Муносиб меҳнат шароитларини яратишда вакил ҳуқуқларининг кафолатлари мавзуида ҳам мулоҳазалар ўртага ташланди.
Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга Ўзбекистон нефть, газ ва геология ходимлари республика кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари томонидан муфассал жавоб берилди.
Семинар-тренингда, Ўзбекистон нефть, газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассиси С.С.Эгамбердиев иштирок этди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email