НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши ва тафтиш комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгаш ва тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этди. 

Йиғилишни Кенгаш раиси А.Нарзуллаев олиб борди. Таъкидланишича, 2020 йил 26 август куни ўтказилган Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг V-Қурултойида Ўзбекистон маданият,спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси ажралиб чиқди. 

Шу муносабат билан кун тартибидаги Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уставини фаолиятга жорий этиш ва касаба уюшмаси туман (шаҳар) бўлинмалари тўғрисидаги Низом ҳақида”ги 1-7 с-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилиниб, “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси тўғрисида Низом” тасдиқланганлиги инобатга олинди ва касаба уюшмаси Пайариқ туман ташкилоти номи “Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси” деб ўзгартирилди. Шунингдек,касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси -касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси Конференцияси;

-касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши;

-касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши Ижроия қўмитаси; 

-касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси Тафтиш комиссияси деб номланди. Янги касаба уюшмаси хизматига ўтказилган 5 та муассаса ва ташкилот яъни 1–сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 2–сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, 17–Болалар мусиқа ва санъат мактаби, 28–Болалар мусиқа ва санъат мактаби ва туман Маданият бўлими касаба уюшма аъзолари чиқарилди. 

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси Тафтиш комиссияси аъзолари ҳамда раёсат аъзолари таркиби ўзгаришсиз қолди ва бўшаб қолган ўринларга кенгаш аъзолари сайланди.

А.Нарзуллаев, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси раиси.

Print Friendly, PDF & Email