“НОСТАНДАРТ БАНДЛИК” КАСАБА УЮШМАЛАРИ НИГОҲИДА

2020 йил 7 октябрь куни Халқаро экспертлар иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси «Касаба уюшмалари ва ностандарт бандлик» мавзусида видиоконференцияалоқа шаклида Вебинар ўтказилди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев, Халқаро меҳнат ташкилоти вакили Гоча Александрия кириш сўзи билан очиб берди.

Онлайн тарзда Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари, Федерация аппарати бўлим мудирлари, тармоқ касаба уюшмалари республика кенгашлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар касаба уюшмалари Бирлашмалри раҳбарлари, ҳудудларда иш олиб бораётган болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат масалалари бўйича миллий мониторинг ишчи гуруҳлари раҳбарлари иштирок этди.

Ностандарт бандлик турлари ва ўзига хос хусусияти тўғрисида Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали ректори, академик иқтисод фанлари доктори, профессор Қаландар Абдурахмонов, Мавсумий ва бошқа ностандард бандлик шаклларига тадбиқ этиладиган ҳалқаро меҳнат стандартлари тўғрисида халқаро меҳнат ташкилоти вакили Виктор Хьюго Рико ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиевнинг пахта теримида иштирок этаётганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини ифода этишда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Print Friendly, PDF & Email