ОНЛАЙН ВИДЕОКОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

2020 йил Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида ҳисобот-сайловлар йили деб белгиланганли муносабати билан, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят ташкилотлари бирлашган қўмитаси тизимидага корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 2020 йилнинг январ-апрел ойларида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномаларининг 2019 йилда бажарилиши муҳокамалари йиғилиш ва конференцияларини ўтказиш режалаштирилиб, режага асосан мазкур тадбирлар жорий йилнинг 20 март кунига қадар ўз муддатида ўтказилиб келинди.

Республикада COVID-19 пандемияси муносабати билан эълон қилинган карантин сабабли ҳисобот-сайлов, жамоа шартномалари муҳокамаларига бағишланган йиғилиш ва конференциялар ўтказилиши вақтинча тўхтатилиб, карантин ҳолатлари юмшатилгандан сўнг, айрим йирик бўлмаган ташкилотларда қолдирилган йиғилишлар карантин талабларига тўлиқ амал қилинган ҳолда, йирик ташкилотлар конференциялар эса видеоконференция тарзида ўтказила бошланди.

Хусусан, 9 июн куни тармоқ тизимидаги аъзолари сони 840 нафар ходимлар ва 5000 нафардан ортиқ талабаларни ташкил этувчи Самарқанд архитектура-қурилиш институтида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномаси муҳокамаси конференцияси институт кичик мажлислар залида карантин талабларига риоя қилган ҳолда ташкил этилиб, Zoom Video орқали видеоконференция шаклида ўтказилди.
Конференция ишига институтнинг 6 та факультетлари цех бошланғич ташкилотларидан жами 103 нафар делегатлар сайланган ҳолда видеоконференцияда улардан 83 нафари ўз иш ўринлари, хонадонлари ва бевосита институт кичик мажлислар залида жойлашган видео студия орқали иштирок этишди.

Конференция ишида, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши ташкилий ишлар бўлими бош мутахассиси Р.К.Якуббаев, меҳнат муҳофазаси бўлими бош мутахассиси Д.Т.Хашимова, кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ш.С.Нематов, Самрқанд вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Р.А.Абдуллаева, тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси С.Н.Иззатуллаев ва институт ректори С.И.Ахмедов бошчилигида институт маъмурияти ходимлари Zoom Video орқали иштирок этишди.

Конференция ишини олиб бориш учун таклифлар асосида 5 кишидан иборат ишчи раёсат, 2 кишидан иборат котибият ва 3 кишидан иборат саноқ комиссияси аъзолари сайлаб олиниб, кун тартибига киритилган 10 та масалалар юзасидан маъруза ва муҳокамалар бирма-бир тингланди. Конференция ишига касаба уюшма қўмитаси аъзоси Ҳ.Буриев раислик қилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича институт ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.М.Ахунжановнинг 2015-2020 йиллар учун ҳисоботи, институт жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан ҳисоботи, институт проректори Э.Х.Исаковнинг иш берувчи томонидан жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши борасидаги ҳисоботи, касаба уюшмаси тафтиш комиссияси раиси З.Яхшиликов узрли сабабларга кўра иштирок этмаганлиги сабабли, унинг номидан ҳисобот З.Гаффарова томонидан тақдим этилди, шунингдек институт жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилишини текшириш далолатномаси юзасидан А.Каримовнинг ҳисоботлари тингланди.

Маърузалар юзасидан музокараларда, институт ходимлари, касаба уюшма аъзолари З.Гаффарова, А.Каримов, Б.Хотамов, Б.Ахмедова, тармоқ касаба уюшмаси РК ходимлари Д.Хашимова ва Ш.Неъматов, тармоқ касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси С.Иззатуллаев ва бошқалар сўз олиб, институт касаба уюшмасининг ҳисобот даври давомида эришган ютуқлари ва камчиликлари юзасидан фикр билдириб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни таъкидлаб, янгидан сайланган институт касаба уюшма қўмитаси, тафтиш комиссияси ва раисларига вазифалар белгилаб беришди.

Институт касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти ва жамоа шартноасининг 209 йил давомида бажарилиши қониқарли деб баҳоланиб, очиқ овоз билан ўтган сайловларда институт ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси раислигига А.М.Ахунжанов ва тафтиш комиссияси раислигига З.Яхшиликов қайта сайланди.

С.Иззатуллаев
Тармоқ касаба уюшмаси вилоят
бирлашган қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email