Welcome to Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси
  • СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ
  • БИЗ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРАФДОРИМИЗ
  • ҚОНУН БАРЧАГА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ
  • ЯНГИ ҚОНУН ТАРҒИБОТИ

Самарқанд вилоятида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб, “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат”шиори остида ўтказилаётган тадбирлар жараёнига старт берилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2019 йил 28 февралдаги № 12-33 “с”-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” шиори остида ўтказиладиган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги Раёсат қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳафталик тадбирлар жараёни бошланди. Тадбир жараёнлари ҳамкор ташкилотлар вакиллари, йирик саноат корхоналарининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги мутахассислари, турли касбларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар, ёшлар иттифоқи фаоллари, олий ўқув юртлари талабалари ҳамда тармоқ касаба уюшмалари фаоллари…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Хотира-муқаддас, қадр-абадий

Юртдошларимиз Хотира ва қадрлаш кунида ўтганлар хотираси ва уларнинг эзгу ишларини ҳурмат билан ёдга оладилар. Марҳум ота-оналар, ака-опалар, қариндош-уруғ, устозларни эслаб қабристонларга борадилар. Қабрларни тозалаб, атрофига тол-терак, гулу райҳонлар экиб, яхши фазилатларини хотиралашади. Ҳақларига хатми Қуръон, дуои фотиҳалар қилинади. Биз билан ҳамнафас яшаётган фахрийларимиз, ногиронлар, боқувчисини йўқотган оилалар ва умуман меҳримизга муҳтож кишиларга иззат-икром кўрсатилиб, уларга моддий ва маънавий кўмак берадилар. Албатта, ҳаётий дунёда яшаб, ўзидан кўплаб яхшиликлар қолдирган, халқнинг…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ИЧАН ҚАЪЛА БЎЙЛАБ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ташкил этилаётган, ички туризм йўналишидаги сайёҳлик ва зиёрат сафарлари таассуротларга бой бўлмоқда. Бир гуруҳ Самарқанд вилояти меҳнаткашларининг галдаги сафари гўзал Хоразимнинг кўхна меърос қаълалари ва обод Урганч шаҳрига бўлди. Қирқ кишидан иборат гуруҳимиздаги бирор киши ҳали бу кўхна заминни ўз кўзлари билан кўришга мушарраф бўлмаган экан. Айниқса, Хива шаҳридаги Ичан қаъла маъмурий ёдгорлиги, тарихий Калта минор, афсонавий пири комил, Пахлавон Маҳмуд ҳазратлари мақбараларини зиёрат…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Китоблар совға қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев иштирокида жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни куччайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш ва уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича 5 та ташаббус илгари сурилган. Мазкур беш ташаббус халқимиз, айниқса ёшларимиз томонидан кенг кутиб олинди. Хусусан, тўртинчи ташаббус-ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ҲАМКАСБЛАР ФИКРЛАШИБ, КЕЛИШИБ ОЛДИ

Аниқ мақсад ва дастурий вазифалар ижроси касаба уюшмалари фаолиятининг ўзагини ташкил этади. Ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий муҳофазанинг қай йўналишида оқсашлар бор, муаммоларни ечишда дунё тажрибаси, андозаси қандай? Кейинги йилларда жамоат ташкилоти томонидан ташкил этилаётган бир қатор халқаро тадбирлар, учрашув ва мулоқотлар, фаолият самарадорлигининг кескин ошишига хизмат қилмоқда. Самарқандда ташкил этилган галдаги, ижтимоий ҳамкорликка доир миллий мулоқот меҳмони, Россиянинг Нижегород вилоят касаба уюшмалари кенгаши вакиллари бўлди. Томонлар ижтимоий, туризм ва бошқа бир…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

МИНТАҚАДАГИ ТАЛАБ ВА ЭҲТИЁЖ

Халқаро семинарнинг иккинчи кунида асосий эътибор минтақада халқаро меҳнат нормаларини амалиётда қўллаш асосларга қаратилди. Унда сўз олган Ҳалқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Бюросининг меҳнаткашлар фаолияти бўйича мутахассиси Гоча Александрия, ХМТнинг меҳнаткашлар фаолияти бўйича буюроси (АКТРАВ) Европа ва Марказий Осиё сектори мудири Сергеюс Гловацкаслар минтақа касаба уюшмаларига аъзолик ҳолати ва тарнсмиллий компанияларда органайзинг тенденцияси таҳлилини кўргазмали, солиштирма рақамлар орқали шарҳлашди. Минтақа давлатлари касаба уюшмалари вакиллари ўз…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Учтомонлама ДЕКЛОРАЦИЯ: МОҲИЯТ МУҲОКАМАСИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигидаги умуммеҳнат эътирофига бағишланган халқаро семинар ҳам мунозара, мулоҳазаларга бой, жонли мулоқот асосида бошланди. Унда халқаро ташкилотлар, халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси, Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари Федерациялари ва республика касаба уюшма вакиллари иштирок этишди. Халқаро меҳнат ташкилотининг “Трансмиллий корпарацияларга ва ижтимоий сиёсатга тааллуқли принциплар тўғрисида”ги учтамонлама деклорацияси: касаба уюшмалари учун амалий ҳаракатлар воситаси” мавзусидаги тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари Бахтиёр…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК: ПОЙДЕВОР МЕҲНАТ

Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида “Тез ўзгарувчан меҳанат соҳаси: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги миллий конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  ташабуси билан Халқаро меҳнат ташкилоти ташкил топганлигининг юз йиллиги олдидан, Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнат соҳаси истқболи масалалари бўйича глобал комиссиясининг “Порлоқ келажак учун ишлаш” номли маърузаси муҳокама этилди. Унда Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, вазирлик, идоралар, иш берувчи ташкилотлар ва касаба уюшмалари вакиллари иштирок этишаётир. Конференцияни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши…

Print Friendly, PDF & Email
Батафсил >>

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам:

Click to listen highlighted text!