Пайариқда Кўрик танлов ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови тўғрисидаги Низомга асосан танловнинг ўтказилиши қуйидаги муддатларга: — 1-босқичи май-июнь ойида режалаштирилган.

Шу йил 30 июнь куни Таълим ва фан ходимлари касба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тасарруфидаги танловда иштирок этган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида кўрик танлов 1-босқич бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчи Рахимов Ифтихор Самадович иштирок этди.
Кўрик танлов 100 нафардан кўп касаба уюшма аъзолари мавжуд бўлган ҳамда 100 нафардан кам касаба уюшма аъзолари мавжуд ташкилотлар баҳолаш мезонига биноан алоҳида баҳоланди ва танлов якунига кўра:
100 нафардан кўп аъзолари мавжуд бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан 1-ўрин 6-умумтаълим мактаби(Касаба уюшма қўмитаси раиси Алиддинов Ҳасан). 2-ўрин 79-умумтаълим мактаби касаба уюшма ташкилоти(касаба уюшма қўмитаси раиси Шоғдоров Сафар),3-ўрин 84-умумтаълим мактаби(Касаба уюшма қўмитаси раиси Султонова Дилрабо) соҳиби бўлдилар.

Худди шундай 100 нафардан кам аъзолари мавжуд бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан 1-ўрин 44-умумтаълим мактаби(Касаба уюшма қўмитаси раиси Эсиргапов Зохид). 2-ўрин 24-умумтаълим мактаби касаба уюшма ташкилоти(касаба уюшма қўмитаси раиси Усанов Бахтберган),3-ўрин Баркамол авлод болалар мактаби (Касаба уюшма қўмитаси раиси Қодирова Барно) ғолибликни қўлга киритдилар.
Тадбир сўнггида Рахимов И.С. туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Нарзуллаев билан биргаликда ғолибларга Диплом ва Эсдалик совғаларини топширдилар.
“30-июнь Ёшлар куни” муносабати билан тармоқдаги фаол ёш касаба уюшма аъзоларидан “Пайариқ ҳаёти” газетаси ходими Мамадалиев Ширинбой, “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбари Раҳматиллаева Райхоналар ҳам эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Нарзуллаев

Print Friendly, PDF & Email