Қурилиш ташкилотларида; Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини тизимли ташкил этиш зарур!

Самарқанд вилоятида қурилиш олиб бораётган ҳамда ҳозирги кунда қурилиш объектларини қуриш бўйича танловда иштирок этаётган барча қурилиш-пудрат ташкилотлари раҳбарлари диққатига!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида “Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланиб, амалиётда ижрога қаратилди.

Мазкур Низомда меҳнат ва меҳнат муҳофазаси бўйича қатор устувор вазифалар белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда рейтингини юритиш,
Ишловчилар билан тўлиқ меҳнат шартномалари тузишни, улар ҳақидаги маълумотларни “ЯММТ” тизимига тўлиқ киритишни, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни тўғри ташкил қилишни, ишчи ва хизматчи ходимларни меҳнат муҳофазасига оид қоида ва меъёрлар бўйича ўқитиб, билимларини текширишни, меҳнат шароитлари аттестация (баҳолаш)дан ўтказиш, ходимларни ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишдан иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этиш, ходимларни ишга қабул қилганда дастлабки тарзда ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш.

Иш берувчи барча янги ишга кираётган, шунингдек бошқа ишга ўтказилаётган ходимлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлар бериши, ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларини ҳамда бахтсиз ҳодисалардан жабрланганларга ёрдам кўрсатишга ўқитишни ташкил этиши, хавфлилиги юқори бўлган ишлаб чиқаришга ишга кираётган ёки касбий танлов талаб этиладиган ишга кираётган ходимлар учун ишларни бажаришнинг хавфсиз услублари ва усулларига дастлабки тарзда тайёрлаш, касб бўйича имтиҳонлар топширган ҳолда бир ой мобайнида стажировка ва сўнгра меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича даврий аттестация ўтказилиши, раҳбарлар ўз касблари ва иш турлари учун меҳнатни муҳофаза қилишнинг давлат бошқарувини амалга оширувчи давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ҳамда муддатларда меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқувдан ўтиши, йўл-йўриқлар олиши, билимлари текширилиши ва аттестациядан ўтиши керак.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда ўқувдан ўтмаган, йўл-йўриқлар олмаган ва билимлари текширилмаган шахсларни ишга қўйиш тақиқланади.

Меҳнат шароитлари ноқулай ишларда банд бўлган ходимларга белгиланган нормалар бўйича сут (шунга тенг бўлган бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари), даволаш-профилактика озиқ-овқати, махсус кийим-бош, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминлаш, ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиш, сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳурматли иш берувчилар, бош мухандислар Сиз томондан бу борада амалга оширилган тизимли ишлар, тадбирлар натижасида ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилади, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ёки касб касалликларнинг олди олинади.

Касаба уюшмаларининг меҳнат инспекцияси меҳнат ҳуқуқ ва техник инспекторлари Сизга бу борада амалий ёрдам кўрсатишга ҳамиша тайёр.

Биргаликдаги ҳаракатларимиз билан биз барча ходимлар учун
соғлом ва хавфсиз, муносиб меҳнат шароитларини яратамиз.

Усмон Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
меҳнат инспекциясинингСамарқанд вилояти
бўйича меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email