ҚЎШРАБОТДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қўшработ туман кенгаши томонидан “Мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик, ноқонуний ушланмалар ушлаб қолиниши рўй берганда ишонч телефонларига мурожаат қилиш” мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди.Унда 100 дан зиёд корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмаси аъзолари иштирок этишди. Тадбирда Туман Кенгаши раиси А.Тўхтаров мамлактимизда демократик ва эркин фуқаролик жамиятини қарор топтириш, меҳнаткашларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб иш шароитлари яратиш, хусусан, мажбурий меҳнатининг ҳар қандай шаклларига барҳам бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш, бу борада ҳалқаро меъёрий ҳужжатларга риоя этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.
Таъкидлаш керакки, ҳалқаро нормалардан ташқари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам фуқароларниниг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.
Ҳозирги вақтда юртимизда ана шу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.
Ҳозирги кунга қадар корхона ва Бошланғич ташкилотлардаги касаба уюшмаси аъзоларидан мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати бўйича мурожаатлар келиб тушмади.

А.Тўхтаров Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қўшработ туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email