ҚУТЛОВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Ниматович ижтимоий шерикликни ривожлантириш, меҳнаткашларнинг иш берувчилар билан жамоа музокараларини олиб бориш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамоа шартномалари воситасида ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини меҳнат соҳасига кенг жорий этиш борасида самарали меҳнати натажасида «ИНСОН ХУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯСИ УЧУН» кўкрак нишони билан мукофотланди.

Таъкидлаб ўтиш керакки, ҳамкасбимиз Маҳмуджон Исаев Ўзбекистон ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, республикамизда халқаро меҳнат стандартларини тарғиб этиш ишларида, шунингдек, пахта-йиғим терими даврида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан ўтказиб келинаётган мониторингни ташкил этиш жараёнида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.

Унинг муаллифлигида чоп этилган «Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг конвенциялари (қисқача мазмуни, имплементацияси, касаба уюшмалари томонидан қўллаш амалиёти)» рисоласи халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланган.

Print Friendly, PDF & Email