Саховатли инсонлар тақдирланди

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда кўплаб соҳалар вакиллари айниқса тиббиёт ходимлари фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётганлиги барчамизга маълум.

Ана шундай оғир кунларда фидойилик кўрсатаётган, Соғлиқни сақлаш соҳасига қўшаётган муносиб ҳиссаси, синовли коронавирус пандемияси даврида кўплаб беморларнинг дардига шифо, кўнглига малҳам бўлганлиги, вилоятимиздаги тиббиёт ходимларини моддий-маънавий ва руҳий томондан қўллаб-қувватлаб келаётганлиги, юксак ташкилотчилик намуналарини кўрсатганлиги учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Давронбек Жуманиязов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Сухроб Зайниев ва вилоят ногиронлар реабилитация маркази бош шифокори Акрам Бердиевларга вилоят касаба уюшмалари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

 Тадбирда иштирок этган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков ушбу синовли кунларда халқимиз дардига малҳам бўлаётган шифокорларимиз меҳнатларини алоҳида тилга олиб, машаққатли касб эгаларига омадлар тилади.

Print Friendly, PDF & Email