САЛОМАТЛИК КАФОЛАТИ

Бош қомусимиз байрами шарафига касаба уюшмалари томонидан бир қатор чиниқиш ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

Алишер Навоий номли истироҳот боғидан бошланган “Саломатлик учун 5000 қадам” пиёда юриш марафонида касба уюшмалари вакиллари ҳам фаол иштирок этишди.

Саломатлик ёшу-кексага бирдек, ҳаво билан сувдек зарур, — дейди тарнспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустирияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят бирлашган қўмитаси раиси Сирожиддин Иззатуллаев.- бу оммавий тадбирда касаба уюшмаларининг 40 нафар вакиллари иштирок этишди.

Жомбойда туман халк таълими бўлими ва тармоқ касаба уюшмаларининг соврини учун спортнинг “Ҳаракатли ўйинлар” турлари бўйича беллашувлар ташкил этилди. 30 нафар ходим иштирок этган баҳсда ХТБ мудири З.Юсупова ҳам жамоалар сафида қатнашди. Қизғин ва муросасиз баҳсларда тўрт номинацияда ғолиблар аниқланди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши, Тармоқ касаба уюшмалари Тойлоқ, Нарпай, Нуробод туман кенгашлари соврини учун ҳам бир қатор спорт беллашувлари ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email