Самарқанд шаҳрида оммавий юриш хайрия марафони бўлиб ўтди

Бугун эрта тонгда Халқаро болалар куни муносабати билан Самарқанд шаҳрида оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.
Бу галги марафон хайрия марафони бўлиб, иштирокчилар вилоят мусиқали драма театри олдидаги майдондан Бўстонсарой, Мирзо Улуғбек кўчалари орқали “Динамо” стадионигача бўлган йўлни босиб ўтишди.
Бу галги марафонда 30 мингдан ортиқ одам иштирок этди.
Хайрия марафонидан тушган пуллар бемор ва ногиронлиги бўлган болаларни даволашга сарфланади.

Print Friendly, PDF & Email