САМАРҚАНД ШАҲРИДА ОММАВИЙ ЮРИШ МАРАФОНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 6300-сонли баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолини жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида Самарқанд шаҳрида бугун эрта тонгдан оммавий юриш марафони бўлиб ўтди.

Унда 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган 25 мингдан ортиқ Самарқандликлар иштирок этишди. Шундан сўнг Регистон майдонида мусиқа садолари остида эрталабки бадантарбия машқлари бажарилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email