Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 11-13 июн кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида Ёшлар фестивали ўтказилди.

«Ёшлар фестивали» доирасида спорт тадбирлари ҳам ташкил этилди.

Самарқанд шаҳридаги «Нурафшон» ва “Саттепо” ўйингоҳида вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари томонидан футбол мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 13-14 ёшли ўсмирлардан таркиб топган 16 та туман-шаҳар жамоалари иштирок этди.Тадбир халқаро футбол қоидалари асосида ўтказилди. Ёшлар соҳа мутахассислари, устоз-мураббийлар, тажрибали ҳакамлар кузатувида ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Қизғин баҳслардан сўнг финалга йўлланма олган Иштихон, Пахтачи, Жомбой ва Самарқанд шаҳар жамоалари “Динамо” ўйингоҳида ғолиблик учун куч синашишди. Якуний натижалар бўйича 1-ўрин Иштихон, 2-ўрин Пахтачи, 3-ўрин Самарқанд шаҳар жамоаларига насиб этди.

Ғолибларга вилоят касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email