САМАРҚАНДДА ҲАЛҚАРО БИЗНЕС ФОРУМ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят ҳокимлигида “Самарқанд вилояти ва Бухоро яҳудийлари вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.

Форумда вилоят ҳокимлиги томонидан меҳмонларга мамлакатимизда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, туризмни ривожлантириш, инновацион ишланмаларни амалиётда кенг қўллаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Туризм, тиббиёт, қурилиш, косметология, заргарлик ва бошқа соҳалар бўйича Бухоро яҳудийлари билан ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажриба алмашиш юзасидан таклифлар билдирилди. Форум доирасида маҳаллий тадбиркорлар фаолияти, вилоятнинг инвестиция салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилиб, маҳаллий тадбиркорлар билан Бухоро яҳудийлари конгресси вакиллари ўртасида тиббиёт, заргарлик, қурилиш, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Форум якунида вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд ва АҚШ ҳамда Канададаги Бухоро яҳудийлар конгресси ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун конгресс аъзоларининг бир гуруҳига ҳокимликнинг фахрий ёрлиқ, эсдалик совғаларини топширди.

Print Friendly, PDF & Email