Самарқандда “Спорт ойлиги” доирасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳридаги Спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жорий йилнинг 31 май -1июн кунлари вилоятимиздаги бошқарма, ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлар ўртасида “Спорт ойлиги” доирасида эркаклар ўртасида мини-футбол, стол тенниси ва аёллар ўртасида бадминтон спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилди.
“Спорт ойлиги” доирасида спорт мусобақаларида бошқарма, ташкилотларнинг раҳбар ва ходимлари 18 та жамоага бўлинган ҳолда 240 нафар иштирокчилар қатнашди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олган, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиқов, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шухрат Рўзиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобиловлар соғлом ҳаёт тарзи асоси бўлмиш спортнинг кундалик ҳаётдаги ўрни хусусида сўз юритдилар.
Қурадан сўнг, бошқарма, ташилотлардан ташриф буюрган ҳар бир жамоа мусобақада қизғин ва муросасиз беллашдилар. Унда иштирок этган жамоалар бу борада ўз маҳоратларини намоиш этиб мухлислар эътиборига сазовар бўлишди. Бахслар мабойнида барча мусобақа иштирокчилари бўш вақтини спортга бағишлаётганлиги сезилиб турди. Рақибларни бирма-бир таслим қилган вилоят инкассация бошқармаси футболчилари мусобақанинг энг юқори поғанасини забт этиб биринчиликни қўлга киритдилар.

Теннис мусобақада эса Шушеров Руслан рақибларининг барчасидан устин келди. Бадминтон мусобақасида эса Курбанова Илмира ғолиб бўлди.
Ғолиб ва совриндорларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари, диплом ва сертификатлари билан тақдирланишди.

Б.Турабов

Print Friendly, PDF & Email