Санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби қандай?

Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби бўйича
МАЪЛУМОТ

1.Ходим санаторийга йўлланма олиш учун унинг иш жойида тузилган касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилади.
Касаба уюшмаси тузилмаган ташкилотлар ходимлари санаторий йўлланмаси олиш учун иш берувчининг ишончномасига асосан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларига мурожаат қилади.
2.Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга тизимдаги санаторийлар ва дам олиш уйлари тўғрисида маълумот (илова қилинади) беради.
3.Ходим ўзига маъқул келган санаторийни танлаб, касаба уюшмасига санаторийга йўлланма ажратиш бўйича ариза топширади.
4.Касаба уюшмаси қўмитаси ходимни аризасини қабул қилиб, санаторийга йўлланма олиш учун мурожаатларни рўйхатга олиш китобига (13 форма) киритиб, навбатга олади.
5.Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга имтиёзли йўлланма олиш учун ҳисобидаги маблағдан келиб чиққан ҳолда юқори турувчи касаба уюшмалари ташкилотлари туман (шаҳар) кенгашларига буюртма беради.
6.Касаба уюшмалари ташкилотлари туман (шаҳар) кенгашлари буюртмани қабул қилади ва сўралган санаторийга йўлланмани ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси ишончномасига асосан ажратади.
7.Ходим касаба уюшмаси қўмитасидан йўлланмани олиши учун қуйидаги хужжатларни тақдим этади:
ариза;
тиббий маълумотнома;
паспорт нусхаси;
меҳнат дафтарчаси нусхаси;
меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани (йўлланма нархининг 45%) тўғрисидаги тўлов қоғози (квитанция).
8.Ходим санаторий йўлланмаси ҳамда тиббиёт муассасасидан санаторийга тақдим этиш учун санаторий-курорт картасини (0.7.2./У-шакл) олиб, санаторийга йўлланмада белгиланган кунда ташриф буюради.
9.Санаторий ходимни йўлланмаси ва паспорт маълумотларига асосан даволаш картасини очади ва тиббий кўрикдан ўтказади.
10.Тиббий кўрик хулосасига асосан ходимга даволаш муолажалари ва таомнома белгиланади.
11.Ходим санаторийда 10-12 кун давомида соғломлаштирилади.
12.Ходим санаторий йўлланмасида белгиланган муддатда санаторийдан қайтади.
13.Ходим санаторийдан қайтгандан сўнг касаба уюшмаси қўмитасига санаторий йўлланмасининг қайтариш талонини тақдим этади.

Print Friendly, PDF & Email