САЁҲАТ

 

Дунё тамаддунига бешик бўлган кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳарларимизни кўришга нафақат хорижликлар, балки юртдошларимиз ҳам ошиқади. Касаба уюшмаларида туризимни ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги боис меҳнаткашларнинг юртимиздаги қадимий шаҳарлар, тарихий қадамжолар, мафтункор табиат қўйнига интилишлари кучайди.
Жорий йилнинг ўтган даврида Самарқанд вилоятида турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 3382 нафар ходимлар Самарқанд шаҳрига, 4186 нафари эса Бухоро, Хива, Тошкент, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шахрисабз шаҳарларидаги тарихий қадамжолар, истиқлол йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Бундай саёҳатлар ишчи ходимларни Ватанга бўлган муҳаббат ва миллий ғурур туйғусини шакллантириш, буюк боболаримиздан қолган меросларни асраб-авайлашга бўлган ҳиссини янада юксалтиришга хизмат қилади.

А.Абдусаидов

Print Friendly, PDF & Email