СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шахар кенгаши ва Самарқанд вилояти Марказий банк ҳамкорлигида “Марказий банк кубоги — 2020” мусобақалари ўтказилди.

Вилоятдаги банк ва филиаллари ходимлари (эркак ва аёллар) ўртасида спортнинг тўққизта тури бўйича мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, шахмат, шашка, стритбол, дартс ва мерганлик спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди.

Ушбу спорт мусобақаларида йигирмата банк ва филиалларидан 800 нафар ходимлар иштирок этишди.

Мусобақалар жуда қизиқарли ва баҳсларга бой ўтказилди. 1-ўринни Марказий банк жамоаси, 2-ўринни Агробанк жамоаси, 3-ўринни Ипотека банк жамоалари қўла киритдилар.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва иштирокчи банклар раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат ҳизмати ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва димломлар билан тақдирланди.

Б.Турабов, Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email