Спорт саломатлик гарови

Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши томонидан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2020 йил 17-ноябрдаги СР-01/751 сонли «Оммавий спортни ривожлантириш ва Соғлом турмуш тарзини тарғгиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги дастурини амалга ошириш мақсадида шу йил 25-26-декабрь кунлари тармоқдаги ташкилот ва муассасалар ўртасида »Соғлом турмуш тарзи тарғиботи» шиори остида Спортнинг шаxмат-шашка ва волейбол турлари буйича мусобақалар ўтказилди.Тумандаги 79-мактаб спорт залида 25-декабрь куни ўтказилган шаxмат-шашка мусобақасида ғолибликни Шаxмат (эркаклар) бўйича 1-ўринни 8-мактабдан АЖуманов, 2-ўринни 74-мактабдан Ф.Эшбоев, 3-ўринни 84-мактабдан А.Содиқовлар, Шашка бўйича 1-ўринни 83-мактабдан М.Элмуродов, 2-ўринни 11-мактабдан Т.Мустанов, 3-ўринни 30-мактабдан И.Сафаровлар, шаxмат (аёллар) бўйича 1-ўринни 27-мактаб ўқитувчиси С.Исматова, 6-мактаб ўқитувчиси Д.Эшмирзаева, 3-ўринни 8-мактаб ўқитувчиси М.Аxмедовалар, шашка бўйича 1-ўринни 68-мактаб ўқитувчиси Д.Товбоева, 2-ўринни 6-мактаб ўкитувчиси Д.Назарова, 3-ўринни 74-мактаб ўқитувчиси А.Раxмоновалар қўлга киритилар. 26-декабрь куни ўтказилган волейбол (эркаклар) бўйича 1-ўрин 71-мактаб, 2-ўрин 81-мактаб, 3-ўрин 8-мактаб жамоаларига , волейбол (аёллар)буйича 1-ўрин 84-мактаб, 2-ўрин 11-мактаб, 3-ўрин 79-мактаб жамоаларига насиб килди. Мусобака ғолиблари туман бўлинмаси кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совгалари илан тақдирландилар.

А.Нарзуллаев, Таълим, фан касаба уюшмаси Пайариқ туман  бўлинмаси кенгаши раиси 

Print Friendly, PDF & Email