ТЕПАҚУЛГА НАФОСАТ КЕЛДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари буюртмаси асосида  4 кишини  иш билан таъминлаш ва мижозларга мукаммал хизмат кўрсатиш имкониятига эга “Гўзаллик салон”лари вилоятимизга етиб келди. Улар Нуробод, Қўшробот, Каттақўрғон ва Пахтачи  туманларидаги чекка қишлоқларга ўрнатилди.

Нуробод туманининг чекка қишлоқларидан бири Тепақулда ана шундай “Гўзаллик салонларидан бири ўрнатилди. Очилиш маросимида вилоят ва туман ҳокимлиги, касаба уюшма вакилари иштирок этишди. Катта тош йўлга бир неча чақиримлик масофада жойлашган бу маҳаллада қарайиб 3,5 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд аҳлининг ярмидан зиёдини аёллар ташкил этади. Шароит тақозоси боис улар орасида муқим иш билан банд бўлмаганлари ҳам анча.

 “Аёллар дафтари”га киритилган  15 нафар хотин-қизлар муаммолари ҳал этилди. 4 нафар Тепақуллик аёллар “Гўзаллик салони”да ишлаш иштиёқи борлигини билдиришган эди. Аммо, қишлоқда улар фаолиятини йўлга қўйишлари учун на шароит на бу касбга эга мутахассисни излаб топиш амри маҳол. Аёллар муаммоси мутасаддиларга етказди.

Ишчи гуруҳи кўмагида уч нафар “Аёллар дафтари”га киритилган шерикларим билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги “Ishga marxamaт” маномарказида ўқиб ушбу соҳани эгалладик,-дейди Алиса Саидбекова.-Гарчанд касб ўргансакда қишлоғимизда бунақанги шароитли иш ўрнига эга бўламиз дея ўйламагандик.

Пештоқига “Гўзаллик салони” ёрлиғи битилган, контейнердан ясалиб, жиҳозланган  мўжизаннинг кириб келиши Тепақулликларни ажаблантиргани ҳам бор гап. Маҳалла аҳли бу янгиликни мамнуният билан қабул қилди. Қишлоқда салоннинг очилиши катта тантаналарга айланди.

Аёл зоти борки нафосат, нафисликга ўч бўлади. Шу маънода қишлоғимиз аёллари, айниқса қизлари неча йиллардирки қийналиб келишарди, — дейди кекса онахон Раъно Акрамова.-Беш нафар ўғил-қизни тарбиялаб вояга етказдим. Айниқса қизлар доим юрагимни хавотирга тўлдирарди. Биргина соч турмаклатиб келаман дея йўлга чиқса Самарқанд шаҳрига ё туман марказига кетган. Ана шунинг ўзига нақд бир кун вақт сарф бўларди. Касаба уюшмаларига минг рахмат. Мушкулимизни осон қилди.

Print Friendly, PDF & Email