УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида Самарқанд шаҳар 4-округ таркибидаги маҳалларда ободонлаштириш ишлари бажарилаётган ишлар тўғрисида давра суҳбати ташкил қилинди. Тадбирда 4-округ раҳбари С.Рафиков, ишчи гурух раҳбари М.Халилов, 25 та маҳалла раислари, маҳаллага бириктирилган масъуллар иштирок этди.

Давра суҳбати давомида асосан жойларда ободонлаштириш ишлари бўйича маҳалла раисларини тақдимоти бўлди. Шунингдек давра суҳбатида 4-округ раҳбари С.Рафиков бугунги кунда шаҳримизда чет элдан тадбиркорлик қилиш мақсадида меҳмон бўлиб келган бир гуруҳ Ватандошларимиз Бухоро яхудийларини бизнес режалари тўғрисида тушунча бериб ўтди. Маҳаллаларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаролар бўлса чет эллек Ватандошлармиз билан учраштириб ҳамкорлик қилиб қўшма-корхона очишларига амалий ёрдам беришларини айтди. Сўзида давом этаркан шаҳримиздан чет элда тадбиркорлик билан шуғулланиб юрган Ватандошлармизни уйларига бориб, оила аъзолари билан учрашиб аҳвол сурашларини ва уларни байрамлар билан табриклашни маҳалла раисларига топшириқ берди. Ҳар-бир маҳалла раислари умум таълим мактабларига бориб маҳалла ҳаётидан дарс ўтиб беришларини айтиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email