ЎЛУҒ НЕЪМАТ ШУКРОНАСИ

Мамалакатимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар рўёбида халқимизнинг орзу интилишлари тўлиқ намоён бўлмоқда. Бугун ҳар бир жабҳада жамоатчиликнинг фаол иштирокнини илғаш қийин эмас. Шаффофлик, воқеликка реал муносабатларни шакллантириш устувор вазифага айланди. Касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятиинг негизини ҳам ошкора муносабатлар ташкил этмоқда.

Манфаат устуворлиги одамлар ҳаётида ўз садосини бермоқда. Ижтимоий – иқтисодий масалалар ечимида ижтимоий шерикчилик тамойилларининг ҳаётимизга тоборо чуқурроқ сингиб бораётгани меҳнат муносабатларида ўз аксини топмоқда.

Бу жараён жамоа шартномалари ва келишувлар таъмир доирасининг кенгаяётганида янада яққолроқ кузатилмоқда. Вилоят миқёсида ўтган ярим йилда мазкур меъёрий ҳужжатлар орқали 570 нафар ишлаб чиқаришда иштирок этмаётган пенсионер ва корхоналарнинг собиқ ходимларига моддий кўмак кўрсатилди. Эътиборли жиҳати шундаки, бундай иқтисодий кўмакнинг саксон фоизи иш берувчилар ташаббуси билан молиялаштирилди. Ўтган олти ойда 297 нафар пенсия ёшидаги кишилар, 367 нафар юблей ёш санасини нишонлаган ходимларга ҳам иш берувичлар ва касаба уюшмалари ёрдам кўрсатилди.

Нодавлат мулк шаклидаги корхоналари билан ишловчилар манфаати юзасидан келишув ва алоқалар мустаҳкамланиб бораётир. Мулк шакли турлича бўлсада, манфаат бир хил. Шу боис ўтган даврда 35 та хусусий мулк объектларида ишловчи 95 нафар аёл ойлик маоши сақлаган ҳолда қисқартирилган иш соатларига эга бўлишди. Бундан ташқари, барча турдаги корхоналарда хизмат қилаётган 1032 та ёш оилага 181.5 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Ёш оилалар иқтисодини мустаҳкамлаш, уларга рўзғорларини бутлаб олишларига кўмаклашиш, янги уй олаётганларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш сингари анъаналар янада ривожлантирилмоқда.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг барча бандлари бўйича белгиланган режалар уддалаб келинмоқда. Ишлаб чиқаришнинг турлари бўйича меҳнатни мухофаза қилиш, мажбурий меҳнат услубларига батамом барҳам берилди. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш, ходимларнинг техника хавфсизлик қоидалари бўйича билим ва кўникмаларини ошириш борасида ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ишчи – ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат жамоаларида жисмоний чиниқиш шароитларини яратиш, долзарб масалалар сирасига киради. Меҳнат шароитларини яхшилаш, имтиёз ва афзалликларни кенгайтириш мақсадида 174 та нодавлат шаклидаги корхоналар қошида бошланғич касаба уюшма ташкилоти тузулди. Айни чоғда 3181 нафар ишловчилар касаба уюшмага аъзо бўлди. Бу корхоналарда бир қанча кафолатланган ижтимоий афзалликлар яратилди. Нодавлат мулк шаклидаги корхоналар маъмуриятлари томонидан ходимлар меҳнат шароитларини яхшилаш, улар меҳнатини мухофазалашга жамоа шартномаларида кўзда тутилган маблағлар мунтазам равишда ажратилмоқда.

Ҳа юртимизда инсон ва унинг меҳнати қадирда. Бу эса жамият тараққий этишига хизмат қилади.

 

Сухроб Рафиков Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email