ЎҚИТУВЧИЛАР БЕЛЛАШУВИ

Иштихон туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали уларнинг саломатликларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси Кенгаши томонидан 1-умумий ўрта таълим мактаби спорт залида ташкил этилган тадбирда 40 нафардан ортиқ ўқитувчилар иштирок этди.

Муросасиз ўтказилган беллашувларда эркаклар жамоасида 50-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Нуриддин Қувондиқов, аёллар жамоасидан эса 38-мактаб ўқитувчиси Ситора Примовалар ғолибликни қўлга киритишди. Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 36-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Шоқосим Холиқулов спорт беллашувларининг энг фаол иштирокчиси деб топилди.

Ғолиблар ва фаол иштирокчилар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси Кенгашининг Фахрий Ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.

Жавоҳир Сайфиддинов.

Print Friendly, PDF & Email