Ургутда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Файзли хонадон” кўрик-танлови ўтказилди

Ургут туманидаги мавжуд Маҳалла Фуқаролар Йиғинлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 февралдаги баёни (01.07/1-216) билан тасдиқланган “Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари Дастури”нинг 45-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Файзли хонадон” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловнинг ўтказишдан асосий мақсад фуқаролар йиғинларида аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш, маҳалларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштиришдан иборатдир.

Маҳаллаларда “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Файзли хонадон” кўрик-танловларини юқори савияда ўтказилиши учун Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Касаба уюшмаси Ургут туман Кенгаши ҳам яқиндан кўмаклашиб, кўрик танлов ғолибларига ва номинациялар буйича ҳам ғолиб бўлган иштирокчиларга Касаба уюшмаси томонидан 13 нафар маҳалла раисларига жами 3000000 сўмлик эсдалик совғалари берилди.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари касаба уюшмаси аъзоси ҳисобланганлиги учун ФЎЎБОФМБ туман бўлими, туман Нуроний жамғармаси, туман Ичики ишлар бўлими, Туман тиббиёт бирлашмаси, туман Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш қўмитаси билан биргаликда Қўшма қарор ва Низоми ишлаб чиқарилиб, кўрик танлов тадбири 2019 йил 26 октябр куни тумандаги Мусиқа мактаб биносида ўтказилди.

Г.Аблоқулова, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгаши

Print Friendly, PDF & Email